Пойтахтнинг Олмазор туманида озиқ-овқат дўкони ёниб кетди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 14-январ куни эрталаб Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлган.

14-январ куни соат 09:02 атрофида Олмазор тумани Қорақамиш-3 массивида жойлашган озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Тўрт дақиқадан сўнг воқеа жойига учта ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси етиб келди. Соат 09:19да ёнғин маҳаллийлаштирилиб, соат 09:24 да тўлиқ ўчирилди.

Ёнғин оқибатида дўконнинг томи, шифти ва ички қисми 80 квадрат метр майдонда зарар кўрган. Яхшиямки, ҳодисада қурбонлар йуқ.

Ҳозирда терговчилар ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдорини аниқлаштирмоқда.