Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида 4 та уй ёниб кетди

5 апрел куни эрталаб Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги “Янги Камолон” ​​маҳалласида қўшни 4 та уй ёниб кетди. Ёнғинни ўчириш учун 6 нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи жалб қилинган.

Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар соат 08:16 да келиб тушган ва 08:23 да воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган. Ёнғин соат 08:52 да маҳаллийлаштирилиб, 09:11 да ўчирилди, деб ёзади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Олов 400 квадрат метрга яқин том ва шифтини вайрон қилган. Ёнғин оқибатида уйлар аҳолиси жабрланмаган. Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.