Поп туманида яшовчи томонидан 22 та кўкнори туплари етиштирилди

Папа округида ўз сайтида гиёҳвандлик ўсимликини — опий кўкнори ўстирган гумонланувчи қамоққа олинди.

Шу йил 25 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Поп туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан шу туманда яшовчи, 1957 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганида, ҳовлисидаги экинлари орасида
22 туп кўкнор ўсимлигини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимлик таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Кўкнор” ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати