Россия Федерациясининг магистрал газ қувурида ёнғин содир бўлди

«Газпром» маълумотларига кўра, ёнғин Бухоро-Урал газ қувурининг Челябинск вилоятидаги участкасида содир бўлган, етказилган зарар аниқланган, бошқа йўналишларда ҳам режага мувофиқ газ етказиб бериш давом этмоқда.

«29 июл куни Москва вақти билан соат 09:27 да Челябинск вилоятининг Чесменский туманида «Бухоро-Урал» газ қувури участкасида ёнғин келиб чиққан ҳолда қувур босимининг пасайиши содир бўлди. Қурбонлар йўқ. Воқеа истеъмолчиларнинг газ таъминотига таъсир қилмаган. Газ режалаштирилган ҳажмларда паралел газ қувурлари орқали етказиб берилади. Зарар кўрган ҳудуд зудлик билан маҳаллийлаштирилди», — дейилади компания хабарида.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг аниқлик киритишича, ерости юқори босимли газ қувури босими туширилгандан сўнг Чесменский туманидаги Цвиллинга қишлоғи яқинида баландлиги 10 метр бўлган машъала ёниб кетган – газ қувури ҳайдалган, аҳоли пунктига хавф туғдирмаган.

Екатеринбург «Газпром трансгаз» ООО жамоаси реставрация ишларини бошлади. Воқеа сабабларини махсус тузилган комиссия аниқлайди, дейилади хабарда.