Россияда ўзбекистонлик муҳожирларнинг оммавий заҳарланиши содир бўлди

Россия Федерациясининг Волгоград вилояти Биковский туманида Россияда ишлаб юрган Ўзбекистон фуқароларининг оммавий заҳарланиши содир бўлди.

Россия ОАВларининг вилоят соғлиқни сақлаш қўмитасига таяниб хабар беришича, жами 11 киши касалхонага ётқизилган.

«Бир кун аввал 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 11 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланиш аломатлари билан Быковской марказий туман касалхонасига етказилган. Қўнғироқ далаларга яқин жойлашган яшаш жойига келиб тушди», — дейилади қўмита хабарида.

Икки бемор Волжский шаҳридаги Волгоград вилоят юқумли касалликлар шифохонасига юборилди, тўққиз kishi ўткир гастроентероколитнинг дастлабки ташхиси билан Быковской марказий туман касалхонасида даволанишни давом эттирмоқда.

«Бугунги кунда уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда, бироқ беморлар тест натижалари олинмагунча шифокорлар назоратида бўлади», — дея қўшимча қилди қўмита.