Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

78.ru нашрининг ёзишича, 12-август, жума куни Мурино шаҳрида 49 ёшли Ўзбекистон фуқароси Nissan автомобили ғилдираклари остига қолган. У олган жароҳатлар ҳалокатли эди.

Ҳодиса Мурино шаҳридаги Екатерининская кўчасида, Гренландия турар-жой мажмуаси яқинида содир бўлган. Қайд этилишича, ўзбекистонлик йўлни пиёдалар ўтиш зонасидан ташқарида кесиб ўтган. Эркакни уриб юборган Nissan ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган.

Жабрланувчи олган жароҳатлари натижасида вафот этган. Ҳодиса айбдори қўлга олиниб, изоляторга отқизилди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан «Йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Маълумки, қўлга олинган шахс бир йил давомида тўрт марта йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жиноий жавобгарликка тортилган.