Сўх вилоятида иккита аҳоли пункти ва йулларни сув босди

11 май куни Сўх туманида сел оқибатида аҳоли пунктлари ва йуллар сув остида қолган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилоятининг Сўх туманида кучли сув тошқини содир бўлди” рукни остида тарқалган видеороликка муносабат билдирди.

Дарҳақиқат, 11-май куни соат 18:00 ларда Сўх туманидаги “Сўх” МСЖ ва “Ёрдон” МСЖда қисқа муддатли кучли ёмғир туфайли юзага келган сел сувлари тошиб кетган.

Шунингдек, сел оқими йулларни, хусусан, Сўх туманининг Малбут қишлогʻи ҳудудидан ўтувчи йулни, Девайрон МСГдан ўтувчи йулни ҳам сув босган, натижада ёʻллар лой ва тош билан қопланган, уларда ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Аҳоли пунктларида сел сувлари Малбут қишлоғининг ертўлалари, хўжалик иншоотлари ва ҳовлиларини босиб кетган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар томонидан сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, сув босган уйларга етказилган зарарни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.