Самарқанд: ерни 350 минг долларга сотган тадбиркор қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича, самарқандлик тадбиркор қонунни бузган ҳолда маҳаллий фуқарога 350 минг АҚШ доллари эвазига шаҳар ҳокимининг қарори билан кўп қаватли уй қуриш учун ажратилган 60 сотих ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Самарқанднинг Қорасув массивидаги “Мотрид Агротехсервис” агрофирмаси ҳудуди.

Шунингдек, келгусида ушбу ерларда савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш бўйича шаҳар ҳокимининг қарорини таъминлашга ваъда берди. фуқародан олдиндан келишилган 50 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилади.