Самарқанд шаҳридаги боғчалардан бирида мудир иштирокида жанжал келиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда Қўшработ туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида раҳбар ва методист ўртасидаги муштлашув оқибатлари акс этган видео тарқалди.

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Қайд этилишича, 2022-йил 1-июл куни Қўшработ туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирининг директори Ч.A. ва ушбу муассаса методисти Е.Г. номаълум сабабларга кўра ўзаро жанжаллашиб қолишган.

Вилоят ИИБ маълумотларига кўра, Ч.A. Е.Г.нинг бошига шиша стакан билан уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2 июл куни Қушработ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Расмий хабарга кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.