Самарқанд вилоятида яшовчи бир оила сохта ароқ сотган

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда қалбаки спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи яширин оилавий сех аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Аниқланишича, маҳаллий яшовчи У.И. ароқ қадоқлай бошлаган ва бу жараёнга қариндошлари ва дўстларини ҳам жалб қилган. Ер ости цехида 1068 дона 36 турдаги тайёр ароқ, 70 литр қуйма алкоголли ичимликлар ва 687 дона акциз маркаси аниқланган.

Самарқандликлар томонидан «ишлаб чиқарилган» ароқ Самарқанднинг Нарпай, Пахтачи туманлари ва Навоий вилоятидаги дўкон ва ошхоналарда сотилган.

Ҳозирда терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар беради Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати.