Самарқанд вилоятида йирик партиядаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ноқонуний муомалада бўлган йирик партиядаги гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, мусодара қилинди.

Пахтачи туманидаги “Самарқанд мунтазам” йул-патрул хизмати назорат-ўтказиш пунктида Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўрикдан ўтказилди.

Текширув натижасида автомашинада Ургут туманида яшовчи 1991-йилда туғилган фуқаро ва унинг шериги Оқдарё туманида яшовчи 1991-йилда туғилганлар бўлганлиги аниқланди.

Текширув давомида улар ўзлари билан 10 кг опий олиб кетаётгани маълум бўлиб, белгиланган тартибда олиб қўйилди. Қўлга олинганлар Тожикистон Республикасидан контрабанда йули билан олиб келинган ушбу гиёҳвандлик моддасини Хоразм вилоятида сотишни режалаштирган.

Сурхондарё вилоятида қайд этилган ҳолат бўйича Давлат хавфсизлик хизмати Термиз вилоятида яшовчи 1983 ва 1986-йилларда туғилган икки нафар фуқарони 2 кг 60 гр опийни 40 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олди. Маълум бўлишича, улар Тожикистондан олиб келинган ушбу ўлимга олиб келувчи дорини 28 минг АҚШ долларига Термиз шаҳрида яшовчи 1989-йилда туғилган, у ҳам қўлга олинганидан сотиб олган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўлими ходимлари томонидан Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Бекобод – Гулистон йуналиши бўйича Бояут туманида “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, кўрикдан ўтказилди. Натижада йуловчи Тожикистон Республикаси фуқароси, 1964-йилда туғилганда 1 кг опий борлиги аниқланиб, белгиланган тартибда олиб қўйилди. Маълум бўлишича, у гиёҳванд моддаларни Қозоғистонга олиб ўтишни режалаштирган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.