Бош прокуратура Самарқанд вилоятида ёш қизнинг ўлими билан боғлиқ фожиа юзасидан ўз муносабатини билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Оқдарё туманида 18 ёшли қиз кўприкдан ўзини дарёга ташлаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қиз Оқдарё тумани «Ўзбекистон» маҳалласида яшовчи, олий таълим муассасаси талабаси Д.O.
Фожиали воқеа 2023-йил 10-март куни соат 21:25 да содир бўлган.
Ҳозирда қизнинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза ўтказилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.