Самарқандда 13 ёшли ўқувчи қизнинг туғилмаган фарзандининг отаси қўлга олинди

Самарқанд шаҳридаги мактаблардан бирининг вояга етмаган ўқувчисининг ҳомиладорлиги ҳақидаги маълумотни текшириш натижалари ҳақида Самарқанд вилояти ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 63-умумтаълим мактабининг 13 ёшли ўқувчиси ҳомиладор бўлган эди. Ҳозир ўсмир қиз (2008 йилда туғилган) 26 ҳафталик ҳомиладор.

Вазият Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Айни пайтда туғилмаган боланинг отаси ким эканлиги аллақачон маълум. Ф.О. ушланиб, унга нисбатан 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлганликда (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси) айбланиб, жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.