Самарқандда АҚШга ноқонуний чиқиб кетишни ташкил қилган шахслар қўлга олинди

Самарқандлик икки нафар фуқаро шаҳар аҳолисининг Мексика орқали штатларга чиқиб кетишини ноқонуний равишда ташкил этишга уринган.

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд аҳолисини АҚШга ноқонуний жўнатиш бўйича яна икки уриниш бостирилганини маълум қилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи (1994-йилда туғилган) Ургут вилоятида яшовчи (1998-йил)га Испания ва Мексика орқали 25 минг доллар эвазига АҚШга жўнатишни ваъда қилган фуқаро 10 минг доллар билан қўлга олинди.

Яна бир ҳолатда, аванс сифатида 10 минг доллар олаётган вақтда Самарқанд вилоятида яшовчи (1987-й.) фуқаро Самарқанд шаҳрида яшовчи (1971 й.) фуқарони 30 минг доллар эвазига Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мексика орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилган.

Қўлга олинганларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти аҳолисини АҚШга ноқонуний йўллар билан жўнатиш бўйича уринишлар бостирилгани ҳақида бир қанча ҳолатлар қайд этилган эди.