Самарқандда бахтсиз ҳодиса: 9 ёшли мактаб ўқувчиси вафот этди

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, 2022-йил 11-апрел куни М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобил йулининг Нарпай тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ўлим билан якунланган йул-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

46 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Спарк автомобили белгиланган тезликни ошириб, пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 9 ёшли ўқувчи қизни уриб юборган. Натижада қиз оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Ҳуқуқбузар ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида юк машинаси мактаб ўқувчисини пиёдалар йулагида уриб юбориб, ҳалок бўлган эди.