Самарқандда бир оила ис газидан заҳарланиб вафот этди

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида тўрт кишилик оила ўткир ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.

Маълум бўлишича, 2021-йил 22-октабр куни Нарпай тумани Нарпай маҳалласида яшовчи И.С., унинг рафиқаси ва икки фарзанди ўз уйида ўлик ҳолда топилган. Барча жабрланганлар ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.

Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, улар ис газидан ўткир заҳарланиш натижасида вафот этган.

Маълум қилинишича, 2021-йил 22-октабр куни Нарпай туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши тергов қилиш учун Нарпай ИИБга юборилган.