Самарқандда эркакни АҚШга жўнатмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Самарқандда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқарога Америкага 25 минг доллар эвазига жўнатаман, деб ваъда қилган шахсни қўлга олди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи 28 ёшли фуқаро қўлга олинди.

Қўлга олинган шахс фуқарога уни 25 минг доллар эвазига АҚШга жўнатишини ваъда қилган. Америкага бориш учун фуқаро Мексика орқали айланма йўлдан ўтиши керак эди. 10 минг доллар миқдоридаги сумманинг бир қисмини олиш вақтида қўлга олинди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.