Бир неча кун аввал Наманган вилоятида «ВАЗ-2106» русумли автомашинада 14 ёшли мактаб ўқувчиси ўз тенгдошини уриб юборди, натижада жабрланувчи вафот этди.
Энди Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида ҳам худди шундай фожиа юз берди. 8-синф ўқувчиси отасининг машинасини ҳайдаб кетаётиб, икки кишини уриб юборди. Оқибатда жабрланганлардан бири оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2022-йил 19-май куни соат 22:00 да Булунғур туманида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Саккизинчи синф ўқувчиси отасининг «Ласетти» машинасида кўчага чиқди. Ўсмир «Бешкутан» маҳалласи ҳудудидаги ички йўлда кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, дастлаб икки кишини уриб юборган. Кейин у Cobalt русумли автомашина билан тўқнашиб кетган. Натижада жабрланувчилар оғир тан жароҳатлари олиб, улардан бири 1958 йилда туғилган воқеа жойида вафот этган. Иккинчи жабрланувчи касалхонага ётқизилган.