Самарқандда Nexia автомобили қурилаётган бинонинг ертўласига қулаб тушди: ҳайдовчи омон қолди

Самарқандда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада Nexia автомобили қурилаётган бинонинг ертўласига қулаб тушди.

Ҳодиса оқибатида 20 ёшли ҳайдовчи енгил тан жароҳатлари олди, бироқ у тирик қолишга муваффақ бўлди.

Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, автомашина катта тезликда бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган ва панжарани бузиб ўтиб, бинонинг ертўласига қулаган. Яхшиямки, воқеа содир бўлган вақтда машинада фақат ҳайдовчи бўлган.

Полиция мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.