Самарқандда савдо маркази ёниб кетди

Воқеа жойига ФВВнинг 8 та ўт ўчириш бригадаси ҳамда вилоят ободонлаштириш бошқармасининг махсус техникаси жалб қилинган.

7-июн куни соат 14:00 атрофида Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бошқарув пултига Самарқанд шаҳри Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган савдо марказида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа жойига зудлик билан саккизта ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси етиб келди. Тахминан соат 14:30да оловни локализация қилиш мумкин бўлган. Бироқ ёнғинлар соат 16:20да тўлиқ ўчирилди.
Маълум қилинишича, ёнғинни ўчиришга вилоят ободонлаштириш бошқармасидан ҳам махсус техника жалб қилинган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ёнғин натижасида қарийб 200 квадрат метр майдон зарар кўрган, бинонинг шифт қисми ва томи қисман ёниб кетган.
Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғин сабаблари ва иккита хусусий корхонага етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.