Самарқандда шифокор ҳамкасбининг юзига чойнак билан урди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманидаги Челак касалхонаси ходимлари ўртасидаги муштлашув видеоси тарқалди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ушбу ҳолатга изоҳ берди.

Маълум бўлишича, можаро 2 февраль куни электив жарроҳлик бўлими ходимлари ўртасида келишмовчиликлар туфайли юзага келган. Ўзаро жанжал чоғида аёл ўз ҳамкасбининг юзига чойнак билан урган.

Айни пайтда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ишчи гуруҳи бу ҳолатни ўрганмоқда.

Фото: Можаро иштирокчиларидан бирига нисбатан тан жароҳати етказиш бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Можаро вақтида баданга шикаст етказганликда гумон қилинаётган фуқаро A.Н.га нисбатан М.2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.