Самарқандда такси ҳайдовчиси аёлни 1500 долларга жинсий қулликка сотмоқчи бўлди

Самарқандда аёлни Туркияга 1500 долларга жинсий қулликка сотмоқчи бўлган 32 ёшли такси ҳайдовчиси қўлга олинди.

Самарқанд шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида одам савдосига қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар беради вазирлик.

Такси ҳайдовчиси 44 ёшли аёлни Туркияда юқори маош ва гўзал ҳаёт ваъдалари билан йулдан оздирди. У қўшма операция иштирокчисидан аёлнинг паспорти эвазига 1500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди.

Холислар иштирокида пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди. Тергов департаменти жиноят юзасидан тергов олиб бормоқда.