Самарқандда Ўзбекистон фуқаросини 40 минг доллар эвазига АҚШга ноқонуний жўнатмоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди.
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон фуқаросини АҚШга ноқонуний равишда жўнатмоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди.
Маълум бўлишича, Паяриқ туманида яшовчи 30 ёшли И.Н. Тайлоқ туманида яшовчи 28 ёшли У.А. билан шартнома тузиб, маҳаллий яшовчига уни АҚШга жўнатишни ваъда қилган.
Дастлабки ҳужжатлар ва паспорт тайёрлаш учун олдиндан тўлов сифатида келишилган суммадан 10 000 АҚШ долларини талаб қилиб, пулни олгач, жиноят устида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар И.Н. ва В.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.