Қўшкўпир туманида имом-хатиб масжид қурилиши учун йиғилган маблағни ўзлаштирди.

Хоразмда маънавият устози масжид қурилиши учун фуқаролар томонидан ажратилган 40 миллион сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирди.

Қўшкўпир туманидаги «Ислом бобо» жоме масжиди имом-хатиби томонидан фуқаролардан оғзаки мурожаат ва ижтимоий тармоқлар орқали масжидга янги бино қуриш учун 40 миллион сўм йиғилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Маънавият тарбиячиси мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, фуқаролар томонидан ажратилган 40 миллион сўмдан ортиқ маблағни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (Фирибгарлик мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси назоратига олинган.