Табиий ресурслар вазирлиги 7 март куни Сирдарё вилоятидаги Қалгансир давлат ўрмон овчилик хўжалигига қарашли ер участкасида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар берди. Ёнғин 10 гектарга яқин майдонни вайрон қилган, ёнғинга қуруқ ўт сабаб бўлган.
Ёнғин натижасида 500 тупдан ортиқ манзарали дарахт шикастланган, уларнинг ярми энди ўсмайди, ўсимлик дунёсига 494 миллион 940 минг сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғинга қуруқ ўт сабаб бўлган. Шунингдек, ёнғин оқибатида Шоликор ва Синдоробод МФЙ ҳудудида жойлашган 35 та фермер ва деҳқон хўжаликларига зарар етган, натижада 311,7 гектарга яқин дала майдонлари ёниб кетган.
Ҳосилдор ерларга етказилган дастлабки зарар 295 миллион 627 минг сўмни ташкил этади.
Мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар қўшимча тергов ўтказиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.