СЭС йил охиригача мамлакат аҳолисининг 70% ни эмлашни режалаштирмоқда

Ўзбекистоннинг катта ёшли аҳолисининг 65-70% жорий йил охиригача коронавирус инфекциясига қарши эмлашнинг тўлиқ курсини якунлаши кутилмоқда.

Бу тахминан 21,5 миллион киши, деди Санитария-эпидемиология осойишталиги ва соғлиқни сақлаш хизмати (СЭС) бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков.

«Тўлиқ эмлаш курсини олган контингент ҳозирда 52,7 фоизни ташкил этади. Бу йил охирига қадар аҳолининг 65-70 фоизи тўлиқ эмлаш курсидан ўтади, дегани», – дейди Отабеков.

Унинг сўзларига кўра, булар тиббиёт органлари 2021 йилда эмлашни режалаштирган 21,5 миллион катталардир. Ўзбекистон бугунги кунда COVID-19 га қарши эмлаш учун шунчалик кўп миқдорда ва ассортиментдаги дори воситалари қўлланилаётган дунёдаги кам сонли давлатлардан биридир.

Отабековнинг айтишича, ҳозир Ўзбекистонда ҳомиладор ва эмизикли оналар, шунингдек, ОИВ инфекциясига чалинганлар аллақачон эмлашмоқда.
“Келажакда болалар контингенти ҳисобидан эмланганлар сафини кенгайтирармиз”, – дея хулоса қилди СЭС раҳбари ўринбосари.

Фуқаролар дори воситаларидан бири билан эмланади:
– Ўзбек-Хитой ZF-UZ-VAC 2001;
– Россия»Спутник V»;
– Швеция-Британия АстраЗенеcа;
– Америка Moderna;
– Америка-Германия Pfizer/BioNTech;
– Хитой CoronaVac.