Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи 37 ёшли фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилди. Эркак пластик картасидан 1 миллион 600 минг сўм ечиб олинганини айтди.
Жабрланувчи Telegram мессенжерида номаълум шахс билан ёзишмаларга киришганини тан олди. O.Р.нинг пулларини бир зумда икки бароварга кўпайтиришга ваъда берган. Фарғоналик ишончсиз фуқаро юборилган ҳаволани босганида, фирибгар пластик карта маълумотларини олиб, ундаги пулларни ўзлаштириб юборган.
Тергов жараёнида маълум бўлишича, Ш.Ш.
Ўсмирга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИВ Киберхавфсизлик марказининг аниқлик киритишича, Ш.Ш. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.