Сухардарёда иккита юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида ЙПХ ходимлари томонидан ўтказилган махсус рейд давомида «Isuzu» ва «Камаз» русумли юк автомобиллари тўқнашиб кетди.

Воқеа юзасидан вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси Ахборот хизмати маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022-йил 23-июн куни соат 15:30 да Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги «Isuzu» русумли автомашина 4Р-103 автомобил йўлининг 29-км.да Шеробод-Жарқўрғон йўналишида 2022-йилнинг 23-июн куни ҳудуддан ўтувчи Қизириқ туманида қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, Шеробод туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги «Камаз» русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Натижада ҳайдовчилар тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Тўқнашув натижасида ёнғин келиб чиққан, иккала машина ҳам ёниб кетган.

Иккала ҳайдовчи ҳам мастликда гумон қилиниб, ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтишни таклиф қилишган. 1985-йилда туғилган «Isuzu» юк машинаси ҳайдовчиси нарколог кўригидан ўтишдан бош тортди. Ҳозирда унга суд-тиббий-кимёвий экспертиза тайинланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.