Сурхондарёда банк менежери пора билан қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида «Ипотека-банк» филиалидан бирининг мудири пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, эркак Шўрчин туманидаги ишлаб чиқариш цехини таъмирлаш учун корхонага 500 миллион сўм кредит ажратишни ваъда қилган. Бунинг учун бошқарувчи 10 ммиллион сўм сўраган.

Кейинроқ у пора олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жкнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.