Сурхондарёда қизларга дин асосларини ноқонуний равишда ўргатган ўқитувчи қўлга олинди

Жарқўрғон туманида ноқонуний равишда қизларга дин асосларини ўргатган ўқитувчи қўлга олинди

Жарқўрғонда вояга етмаганларга диний таълим бериш билан ноқонуний шуғулланган шахс аниқлангани ҳақида Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 18-май куни Жарқўрғон тумани ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида вояга етмаган ўқувчиларга қонунга хилоф равишда диний таълим бериб келаётган Анвар Д. қўлга олинди. Унинг харакатлари камерага ёзиб олинган, видеоёзув ундан олиб қўйилган диний адабиётлар билан бирга ашёвий далил сифатида фойдаланилади.

Анвар Д. ушланиб, шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилиб, жиноят ишлари бўйича туман судига ҳужжатлар юборилди.