Сурхондарёда қотилликлар: эркак ўз хотини ва қайнонасини пичоқлади

6 апрел куни Шўрчин туманидаги “Яккабоғ” маҳалласидаги уйлардан бирида зўравонлик билан ўлим аломатлари билан икки аёлнинг жасади топилди.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

13 апрел куни суд жараёнида маълум бўлдики, жабрланувчиларнинг турмуш ўртоғи ва куёви бўлган эркак аёлларни ўлдиришда гумон қилинмоқда.

Қайд этилишича, эркак Россияда ишлаб юрган вақтида хотини уни алдаганини билиб қолган. Январ ойида ватанига қайтиб келган гумонланувчи 3 нафар вояга етмаган фарзандини олиб, хотинини уйдан ҳайдаб юборган.

Аёл суд орқали болаларни қайтаришга уринганидан сўнг, эркак ярашиш мақсадида хотини яшайдиган қайнонасининг уйига келиб, ўғлини ўзи билан олиб келган. Шундан сўнг, хотини ва қайнонасининг ухлашини кутган гумонланувчи уларнинг хонасига кириб, иккала аёлнинг бўйнига бир неча марта пичоқ урган.

Жабрланганлар кўп қон йуқотишдан вафот этган. Эркак устидан суд жараёни давом этмоқда.