Сурхондарёлик аёлнинг ҳовлисида кўкнори плантацияси борлиги аниқланди

Тақиқланган ўсимликларни етиштирган аёл аниқланди, деб хабар беради Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати.

«Қора дори-2022» махсус профилактика тадбири давомида Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги хонадонлардан бири кўздан кечирилди. Текширув натижасида ушбу уй эгаси ўз томорқасида кўкнори етиштириш билан шуғуллангани маълум бўлди. Таркибида наркотик моддалар бўлган 173 туп кўкнори ўсимлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «Экилиши тақиқланган экинларни етиштириш» моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Уни 3 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.