Термизда ЙТҲси: учта автомобил тўқнашиб кетди, бир киши ҳалок бўлди

Термиз шаҳрида автомобилларнинг тўқнашуви натижасида Cobalt русумли автомобил ёниб кетди. Ҳайдовчи олган куйиш жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ берган маълумотга кўра, 3 апрел куни соат 20:55 атрофида Термиз шаҳрининг Ат-Термизи кўчасида «Toyota» русумли микроавтобус ҳамда «Нексия-3» ва «Cobalt» русумли автомашиналар иштирокида тўқнашув, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, натижада ёниб кетган.

Ёнғин ҳақидаги қўнғироқ вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 21:00 да келиб тушган, соат 21:11 да ёнғин бартараф этилган.
Ҳайдовчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, бироқ Cobalt ҳайдовчиси 37 ёшли Б.Ж. куйиш жароҳатлари натижасида вафот этган.

Мазкур факт юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.