Тошкент аэропортида Британиянинг қалбаки паспортига ега бўлган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

Йўловчилар ўзларини Афғонистон фуқаролари деб таништирган. Текширув давомида улар Тожикистон ҳудудида бўлиб, Буюк Британия фуқароларининг сохта паспортларини ноқонуний равишда қўлга киритганликлари маълум бўлди.

Бу ҳақда Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Уларга кўра, 5 август куни Тошкент-Лондон йўналиши бўйича парвоз қилаётган йўловчиларни паспорт назоратидан ўтказиш чоғида Британия паспортини кўрсатган етти нафар йўловчи Тошкент аэропортида рейсдан олиб ташланган.

Улар ўзларини Афғонистон фуқаролари деб таништирган. Маълум бўлишича, йўловчилар Тожикистон ҳудудида бўлиб, Буюк Британия фуқароларининг сохта паспортларини ноқонуний равишда қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 223-моддаси (чет элга ноқонуний чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига қонунга хилоф равишда кириш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, уларни сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.