Тошкент ҳайвонот боғида қиз бегемотнинг оғзига тош ва таёқ ташлади.

Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти фуқароларни ҳайвонларга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга чақирди. Ўтган куни бир қиз, катталар кўз ўнгида, Жудининг бегемот қафасига чиқиб, ҳайвонга овқат орнига тош ва таёқ улоқтирди. Бу ҳақда ҳайвонот боғи матбуот хизмати хабар берди.

«Жуди ҳайвонот боғининг энг кекса истиқоматчиларидан бири. У бегимотларнинг қимматли ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларига тегишли. Уларнинг Ерда ҳалокатли даражада кам қисми қолган ва дунёдаги ҳамма ҳайвонот боғлари ҳам ўзларининг карлик бегемоти борлиги билан фахрлана олмайди «, дейилади хабарда.

Ҳайвонот боғи маъмурияти ҳам ўз вақтида етиб келган ходимлар содир бўлиши мумкин бўлган фожианинг олдини олишга муваффақ бўлганини таъкидлади.