«Тошкент» банкида 2 минг қалбаки доллар топилди

Тошкентдаги банклардан бирида қалбаки пул сотганлар қалбаки 2000 долларни сўмга алмаштиришди.

«Ипак йўли» банк раҳбарияти воқеа юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Яшнобод шаҳар бўлимига мурожаат қилди. Маълум бўлишича, Паркентская кўчасида жойлашган банкка тегишли банкоматдан қалбаки долларлар топилган.

Терговга қадар ўтказилган текшириш натижасида фуқаро С.Ф. вабошқалар банкоматда ушбу пулларни алмаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пуллар, аксиз маркалари ёки қимматли қоғозларни тайёрлаш, сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар беради департамент.