Тошкент яқинида 11 ёшли мактаб ўқувчиси пиёдалар ўтиш жойида уриб юборилди

Ижтимоий тармоқларда Дамас машинасининг пиёдалар ўтиш жойида вояга етмаган болани уриб юборгани акс этган видео тарқалди.

Тошкент вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ 17-сентабр куни соат 12:30 атрофида 4К715 автомобил йулининг Зангиота вилояти ҳудудидан ўтувчи 3 километрида содир бўлган.

Маълум бўлишича, Дамас русумли автомашинани бошқараётган 35 ёшли ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойида йулни кесиб ўтиб кетаётган 11 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборган.

ЙТҲ натижасида вояга етмаган бола туман касалхонасига ётқизилган. Ички ишлар органлари ходимлари тегишли текширув ўтказадилар.