Тошкент яқинида психотроп дори воситалари олиб кетаётган аёл қўлга олинди

Тошкент шаҳрига кираверишда ЙПҲ инспекторлари томонидан автомашинада ноқонуний психотроп дори воситалари олиб кетаётган аёл қўлга олинди.

Бу ҳақда ДЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 11-декабр куни соат 21:30да “Бектемир” пости ЙҲХБ инспекторлари Ш.Холназаров ва И.Мамбетовлар томонидан пойтахтга кириб келаётган “Матиз” автомашинасини тўхтатган. Холислар иштирокида олиб борилган кўздан кечириш чоғида 34 ёшли йуловчи Д.Х.дан 3 дона “Тропикамид”, 3 дона “Регапен” ва 18 дона “Карбамазепин” дори воситалари топилди.

Аниқланган факт юзасидан баённома тузилиб, фуқаро Д.Х. Бектемир ИИБга кузатиб қўйилган.