Тошкент яқинида ўсмир ўз онасини ўлдирди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида 16 ёшли ўсмир ўз танишлари билан ўз онасини ўлдириб, жасадни уйнинг ертўласига кўмиб қўйгани ҳақида маълумот тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 31 июл куни соат 21:00 атрофида Тошкент вилоятида содир бўлган.

Назорат қилувчи орган маълумотларига кўра, ўша куни 16 ёшли ўсмир танишлари билан ўз онасини ўлдириб, жасадни уйнинг ертўласига кўмиб ташлаган. Йигит оиладаги келишмовчиликлар туфайли онасини ўлдиришга қарор қилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчиларни процессуал тартибда қўлга олди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан иш қўзғатилган.