Тошкент яқинида туман сабаб 5 та автомобил тўқнашиб кетди

Пойтахтнинг Юқоричирчиқ туманидаги шосседа содир бўлган ЙТҲда беш нафар енгил автомобил жабрланди.

ДЙҲХББ хабарига кўра, бугун соат 07:30да Тошкент-Олмалиқ йулининг 36-километрида бир неча автомобил тўқнашиб кетган ЙТҲга кучли туман ва кўришнинг ёмонлиги сабаб бўлган.

Битта йул-транспорт ҳодисасида “Спарк”, “Нексия” ва “Дамас” автомашиналари тўқнашиб кетган. Шунингдек, “Нексия-3”нинг “Исузу” автобуси билан тўқнашиб кетгани ҳақида ҳам хабар берилган.

Ушбу бахтсиз ҳодисаларда жабрланганлар йуқ, Юқоричирчиқ тумани ИИБ ходимлари тергов ва ҳужжатларни расмийлаштириш билан банд.