Тошкент: саратон маркази раҳбариятига қарши жиноий иш қўзғатилди

sans-serif;">Тошкентда онкология маркази филиалини бошқарган онкологлар жиноий жавобгарликка тортилади.

Ижтимоий тармоқларда шифокорлардан видеомурожаат тарқалди. Видеода шифокорлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг пойтахт филиалидаги ишларнинг ҳолатидан шикоят қилдилар.

Шифокорлар мамлакат раҳбаридан марказ раҳбарларига нисбатан қонуний чоралар кўрилишини сўрашди. Видео тарқатилгандан сўнг Бош прокуратура марказдаги ишларнинг ҳолатини ўрганиб чиқди.

Ўрганиш натижаларига кўра 167-модданинг 2-қисми, «д» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ушбу иш Бош прокуратура назорати остида тергов қилинмоқда. Шуниси эътиборга лойиқки, видеода шифокорлар пуллари бўлмаган беморлар учун марказ раҳбариятини рози қилиш қанчалик қийинлиги ҳақида гаплашди.