Тошкент-Ўш йулида ЙТҲ: «МАN» юк машинасининг йуловчиси ҳалок бўлди

Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент-Ош йулида «МАN» юк машинаси билан ҳалокатли ЙТҲ содир бўлган.

11-январ куни соат тахминан 21:30да “Тошкент-Ўш” йулининг 221-километрида, “Қўшминор” маҳалласи участкасида Тошкент шаҳри томон ҳаракатланаётган «МАN» юк машинаси бошқарувни йуқотиб, ўнгга бурилиб, йул четига қулаб тушган.

Автомобилда 51 ва 48 ёшли бухоролик фуқаролар бўлган. Ҳайдовчи тирик қолган, йуловчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар ҳайдовчини касалхонага ётқизишди.

Мазкур ҳолат юзасидан 12 январ куни Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.