18-апрел куни соат 16:40 атрофида Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа йўлида содир бўлган ЙТҲ натижасида бир киши ҳалок бўлди, икки автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага етказилди.
Пойтахт ИИБ ЙҲХБ маълумотларига кўра, тўқнашув жойида Cobalt ва Captiva русумли автомобиллар бўлган.
Тергов маълумотларига кўра, Cobalt автомобили йўловчиси воқеа жойида вафот этган.
Машинанинг олд ойнасига зарбадан аниқ из кўринади.
Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми, яъни транспорт воситасидан фойдаланиш ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш, натижада одам ўлимига сабаб бўлганлик учун жазони назарда тутувчи жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўлида «Cobalt» ва «Captiva» русумли икки автомобилнинг тўқнашуви натижасида бир киши ҳалок бўлди, ҳар икки автомобил ҳайдовчилари жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.