Тошкент ва Навоий вилоятларида газни ноқонуний улаш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистоннинг икки вилоятида 592,1 минг куб метр табиий газ ноқонуний истеъмол қилинган бўлиб, унинг миқдори 561,2 миллион сўмни ташкил этган.

Зарар 800 миллион сўмдан ортиқни ташкил этади. Ҳолат юзасидан жиноий ишлар қўзғатилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қибрай ва Қизилтепа туманлари бўлимлари ходимлари томонидан табиий газга ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар берди бошқарма матбуот хизмати.

Тошкент вилояти «Қибрайтумангаз» бўлими масъул ходимлари ўз хизмат вазифаларига эътиборсизлиги, газ етказиб бериш ва истеъмол қилинишини назорат қилмаганлиги сабабли «Маданият» маҳалласида яшовчи Ю.X. ўз уйидаги иссиқхонани яширин равишда газ қувури тармоғига улаган, дейилади хабарда.

592,1 минг куб метр газ ноқонуний истеъмол қилиниб, етказилган зарар миқдори 561,2 миллион сўмни ташкил этди.

Фото: Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг Қибрай ва Қизилтепа туманларида табиий газни ноқонуний улаш ҳолатлари аниқланди.

Навоий вилояти Қизилтепа туманида давлат рўйхатидан ўтмасдан металл эритиш билан шуғулланиб келган Ғойибон маҳалласида яшовчи З.С. ҳам ер остидан ётқизилган резина қувур орқали табиий газ тармоғига яширинча улаб қўйган.

Натижада давлатга 244,1 миллион сўмлик зарар етказилди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик), 185-2 (электр, иссиқлик енергияси, газ, сув таъминотидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 207-моддаси (хизматсизлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.