Тошкент вилоятида 12 миллиард сўмлик табиий газ ўғирланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзнефтгазинспексия» Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида назорат тадбири ўтказди, деб хабар берди бошқарма матбуот хизмати.

Янгийўл тумани, У. Мусаев маҳалласида жойлашган «Ўртаовул олтин ғишт» масъулияти чекланган жамиятига қарашли пишиқ ғишт ишлаб чиқариш цехи кўздан кечирилганда, корхона 2020-йил сентабр ойида бу ерда табиий газдан ҳисоблагич ўрнатмасдан, ноқонуний равишда фойдаланаётгани маълум бўлди, газ таъминоти тармоғи узилиб, қувурлар демонтаж қилинди.

Ҳисоб-китобларга кўра, корхона томонидан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 12 миллиард 586 миллион 373 минг сўмни ташкил этган. Ўғирланган табиий газ 63 минг хонадоннинг ойлик истеъмолига етади.