Тошкент вилоятида ер участкаларини ноқонуний сотишга чек қўйилди

Ер сотиш билан боғлиқ яна бир фирибгарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Текширув давомида маълум бўлишича, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлар содир этганлиги учун судланган фуқаро М.A. фуқаро У.га Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан 45 сотих ер участкасини таклиф қилган. 7800 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали ушбу ер участкасига ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан олдиндан 5500 Ақш долларини олган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (порахўрлик) бўйича жиноят иши очилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.