Тошкент вилоятида мобил қурилмалар контрабандасига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан умумий қиймати 4 миллиард сўмдан ортиқ бўлган уяли телефонларни ноқонуний олиб киришга уринишнинг олди олинди.

Тадбир давомида «Isuzu» русумли юк автомобили тўхтатилиб, кўрикдан ўтказилди. Натижада автомобил кузовидан умумий қиймати 4 миллиард 250 миллион сўм бўлган олти хил русумдаги 976 дона «Samsung» русумли мобил қурилмалар топилди.

Мазкур факт юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.