Тошкент вилоятида прокурор ўринбосари пора олаётган вақтида қўлга олинди

Тошкент вилояти Пскент тумани прокурори ёрдамчиси 1500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда қўлга олингани ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, прокурор ёрдамчиси судда жиноий айбланувчига жазони энгиллаштириш ваъдаси эвазига 1500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ҳибсга олинган. Операция 1 ноябрь куни прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида ўтказилди.

Мазкур ҳолат юзасидан 2 ноябрь куни Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Кеча, 2-ноябрь куни Kun.uz манбаси Пскент прокурори ёрдамчиси пора билан қўлга олингани ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан иш қўзғатилиши кутилаётгани ҳақида хабар берди.