Тошкентда 10 дан ортиқ автомобил иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда маҳаллий аҳоли 10 дан ортиқ автомобил иштирокидаги йирик ЙТҲ видеосини тарқатмоқда.

16 август куни соат тахминан 17:45 да пойтахтнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор шоҳ кўчасида автомобиллар тўқнашуви содир бўлди.

Бу ҳақда ЙХҲХ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, автоҳалокатга учраган автомобиллар худди шу йўналишда ҳаракатланаётган болган. Катта ҳалокатда ҳеч ким жабрланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.