Тошкентда ҳакамлик суди судяси пора олаётган пайтда ушланди

Ҳакам судланувчи фойдасига ҳал қилиш эвазига 4000 доллар талаб қилган.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Тошкент шаҳар арбитраж суди судяси ишни кўриб чиқиш чоғида юқори мартабали танишлари орқали судланувчи М.X.дан унинг фойдасига ҳал қилув қарорини чиқариш эвазига 4000 Ақш доллари талаб қилган. 2500 Ақш долларини олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.